Бошланган ҳафтада ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
Ҳафта мобайнида об-ҳаво дастлаб совуқ, кейинчалик эса иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Бугун юртимизга Волгабўйи ҳудудидан навбатдаги нам ванисбатан совуқ ҳаво оқимлари кириб келди. Айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғди. Фақат Қорақалпоғистон ваХоразм вилоятидагина ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. Кундузги ҳарорат 17-19 даражагача, жанубда эса 25даражагача пасайди.
Ҳафтанинг бошидаги бундай совуқ ҳаво узоқ давом этмайди. Эртага Ўзбекистоннинг каттагина қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси вакуннинг биринчи ярмида булутли об-ҳаво сақланиб туради, айрим жойларга ёмғир ёғади.
Яқин кунларда кечаси совуқ бўлиб, тунги ҳарорат 8-11 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасига келиб эса кундузги ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача илийди.
Кейинчаликҳафтанинг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўрсаткичлари ўртача кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража бўлади.