Қримда довул оқибатида 6 одам ҳалок бўлди
Қримда довул оқибатида 6 одам ҳалок бўлди. Расман билдирилишича, довул ярим оролнинг жанубий қисмида, Катта Ялта деб аталувчи ҳудудда юз берди.
Отрадний туманида сувдан бир одамнинг жасади чиқариб олинди. Ҳалок бўлган яна икки одамнинг жасадини сувдан чиқариб олишга довул ҳалақит бермоқда.
«Ласточкино гнездо» қасри атроифда ҳам икки киши ҳалок бўлди, уларнинг жасади ҳам ҳозирча сувда қолмоқда. Массандра туманида ҳам денгизда сузаётган бир одам ҳалок бўлган.
8 сентябрь куни беш балли довул оқибатида Қримда 5 одам ҳалдок бўлагни хабар қилинган эди.
Якшанба куни расмийлар Қримда 8-9 сентябрь кунлари соатига 22 метр тезликда довул бўлиши эҳтимолидан аҳолини огоҳлантирган эди.