Толиблар Афғонистон шарқида олти нафар журналистни ўғирлаб кетишди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: AFP Афғонистоннинг Пактика ва Пактия вилоятларини боғловчи автотрассада олти нафар журналист “Толибон” аъзолари томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Subhe Kabul нашри хабар берди. Пактия вилояти полицияси матбуот котиби Шоҳ Муҳаммад Арианнинг билдиришича, журналистларни Пактия вилояти Зурмат уезди ҳудудида ўғирлаб кетишган. Маълумотларга кўра, журналистлар ушбу вилоятда икки кунлик семинар ўтказишни режалаштирган бўлган. Толиблар ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади. Аввалроқ жангарилар агарда уларга қарши тарғибот тўхтатилмаса, ОАВ вакиллари таъқиб қилиниши ҳақида огоҳлантиришганди.