"Дориан" довулидан 20 киши ҳалок бўлди
"Дориан" довули Баҳама оролларида камида 20 киши ўлимига сабаб бўлди. Бош вазир Хьюберт Миннис табиий офат оролларга катта талафот етказганини айтди.
БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок Баҳама оролларида тахминан 70 минг одам ёрдамга муҳтож эканлигини билдирди. Уларга бошпана, ичимлик суви, озиқ-овқат ҳамда дори-дармон керак.
Қароргоҳи Майамида жойлашган Миллий довул маркази "Дориан" шимолга, АҚШ соҳиллари томон 11,2 соат тезликда ҳаракатланаётганини билдирди.
Довул Жоржия ва Виржиния штатларидаги паст соҳилларга катта зарар етказиши мумкин. АҚШ расмийлари миллионлаб одамга эвакуация қилинишни тавсия қилар экан, Жанубий Каролинада 1500 дан ошиқ одам бошпаналарга олиб ўтилди.
Довул 5 сентябрь куни Шимолий ва Жанубий Каролинага етиб бориши, 30 см ёғингарчиликка сабаб бўлиши кутилмоқда.