Мустақиллик куни Тошкентда икки мингдан кўпроқ Ўзбекистон байроғи ўғирланди
Мустақиллик куни Тошкент кўчаларига ўрнатилган 6852 дона Ўзбекистон байроғидан 2037 таси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «Газета.uz» пойтахт ҳокимиятига таянган ҳолда 4 сентябрда хабар берди.
Байроқларнинг 71 таси Бектемир, 207 таси Миробод, 87 тси Олмазор, 123 таси Сергели, 76 таси Учтепа, 60 таси Яшнобод, 560 таси Чилонзор, 512 таси Шайхонтоҳур, 112таси Юнусобод ва 229 таси Яккасарой туманларида ўғирланган.
Маълум қилинишича, ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмдир. Шундан келиб чиқилса, бир кечада етказилган зарар миқдори 142 миллион 600 минг сўмни ташкил қилди.