Эриган музқаймоқ: иқтисодчи сентябрда доллар пасайишини башорат қилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Валюта бозоридаги ҳаракатланувчи куч АҚШ Федерал Резерв фоизларининг пасайиши бўлади, деб маълум қилди TeleTrade бош таҳлилчиси Петр Пушкарев “Российская газета” нашрига. “Деярли бутун бозор муболағасиз кейинги учрашув (Федрезерв - таҳр.) натижасини кутмоқда. Бу шуни англатадики, агар Федрезерв биржаларни пасайтиришни истамаса, федерал маблағлар ставкаси (1,75-2,00% оралиғида)ни ихтиёрий равишда туширишга тўғри келади”, - деди эксперт. Иқтисодчи яқин уч ҳафта ичида доллар заифлашишда давом этишини таъкидлади. “Доллар, тарелкадаги эриган музқаймоқ сингари, аста-секин пасайиб боради”, - деди Пушкарев. Мутахассис таъкидлашича, август охирги кунлари ва сентябрь бошларида Россия аҳолиси долларни юқори курс билан алмаштириш учун сўнгги имкониятлардан бирига эга бўлишади. Шунингдек, келгуси бир-икки йил евро Россияда барқарорликка эришади ва 70 рубл атрофида сақланади.