УЕФА Суперкубоги. Асосий ва қўшимча бўлимларда дуранг қайд этилди, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди (+видео)
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Водафон-Арена» стадионида УЕФА Суперкубоги учун «Ливерпуль» ҳамда «Челси» ўртасида тўнқашув бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб биринчи таймнинг охирларида «аристократлар» форварди Оливье Жиру томонидан очилди. Иккинчи таймнинг бошида Садио Мане орадаги фарқни тиклади. Шу билан асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмади. Қўшимча таймларда эса аввалига Садио Мане мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. Кейин эса Жоржиньо пенальтини […]
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Водафон-Арена» стадионида УЕФА Суперкубоги учун «Ливерпуль» ҳамда «Челси» ўртасида тўнқашув бўлиб ўтди.
Ўйинда ҳисоб биринчи таймнинг охирларида «аристократлар» форварди Оливье Жиру томонидан очилди.
Иккинчи таймнинг бошида Садио Мане орадаги фарқни тиклади.
Шу билан асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмади. Қўшимча таймларда эса аввалига Садио Мане мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди.
Кейин эса Жоржиньо пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда натижани 2:2 кўринишга олиб келди.
Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками жамоаларни футбол лотереясига таклиф қилди. Пенальтилар сериясида эса Юрген Клопп шогирдлари омадлироқ чиқишди.
Қайд этиш жоизки, «Ливерпуль» ўз тарихида тўртинчи маротаба ушбу титулнинг эгасига айланди.
«Ливерпуль» – «Челси» 2:2 (0:1, 1:0, 1:1, 0:0)
«Водафон-Арена» ўйингоҳи.
Голлар: 0:1 – 36 Жиру, 1:1 – 48 Мане, 2:1 – 95 Мане, 2:2 – 101, пенальти Жоржиньо.
Пенальтилар серияси: 5:4
«Ливерпуль» – Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Хендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабино, Мане (Ориги, 103), Салоҳ.
«Челси» – Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абрахам, 74).
Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (79), Хендерсон (85), Александер-Арнолд (107).