Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бухоро вилоят ИИБ Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Бухоронинг «Лаби Хавуз» мажмуасидаги «Хўжа Насриддин Афанди» монументи бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ушбу шахс Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланди. У ушбу фотосуратга 2015 йилнинг март ёки апрель ойларида тушганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро аҳлидан кечирим сўрашини билдирди.