Теҳрон собиқ мэри ва Эрон вице-президенти Муҳаммад Али Нажафий ўлимга маҳкум этилди…
Собиқ мэр хотинини ваҳшийларча ўлдирганликда айбланди. Қотиллик шу йил май ойида Теҳрон шимолида содир этилган. Нажафий ўз хоҳиши билан полициячиларга таслим бўлди. Тергов жараёнида айтдики, хотинини оилавий жанжал туфайли ўлдирибди.
Нажафий Теҳрон шаҳар мэри вазифасида 2017 йил августидан 2018 йил апрелига қадар фаолият юритган.