ФАРҒОНА – “ST’да мактуб чиқиши ортидан мактабга келган прокуратура вакили вазиятни тўлиқ ўрганмади”
БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод туманидан ёзмоқдаман. “Cиздан Телеграм”да 37-мактаб девори ноқонуний бузилгани, уни тиклашда кекса қоровул ва фаррошлар ишлатилаётгани ҳақида мактубим чиққан эди. Шундан кейин мактабда прокуратура текширув ўтказди. Аммо прокуратура вакили вазиятни тўлиқ ўрганмади. Маҳалладан одам чақириб, “девор эскиргани учун бузилди” деган мазмундаги ҳужжатга қўл қўйдирди. Қоровуллар ҳам қўрққанидан қўл қўйиб берди. Аслида амалдаги тартиб бўйича аввал далолатнома тузилиб, кейин бузилмайдими? Наҳот, прокуратура вакили бу тартибдан бехабар бўлса?”
(Бу хабар Озодликка 28 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!