Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 30 июл куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун барчанинг диққат марказида бўлишингиз кутилмоқда. Ҳатто, танишлар ва қондошларингиз ҳам сизга ўзгача нигоҳ билан қарай бошлашади. Ишда ва шахсий ҳаётда барчага ўрнак бўла олувчи алоҳида шахсга айланасиз. Моддий аҳволингизни яхшилашда, қарз ва жарималар кўндаланг бўлиши мумкин. Аммо бу муаммони ижобий ҳал этса бўлади. Саломатлик билан ҳазиллашиб бўлмайди. Уни эҳтиёт қилишингиз керак бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 июл куни ишда, шахсий ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўя бошлашингиз кутилмоқда. Негадир паришонхотирдек ҳадеганда тийраклик устидан ҳукм ўтказа олмай қийналасиз. Бу ё ёш улғайгани, ё тафаккур хиралашганидан дарак бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида хориж фирмаларидан бири билан фойдали келишувга эришишади. Фақат бу масалада ҳужжатларга жуда зийраклик билан муносабат юритинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз кучли босим остида ўтади. Шундай экан, дангасаликка сира ўрин йўқ. Шунда ҳам овқатланиш ва дам олишга вақт топишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда саломатлик ўзини кўрсата бошлайди. Ошқозонингиз фаолияти бузилади. Олис сафарга отланганлар уни бошқа кунга қолдиришлари керак. Бугунги сафар кўнгилсизликлар келтиришдан бошқасига ярамайди. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам мардона ҳаракатлар содир этиши керак. Суюкли инсонингиз сиздан фақат шу жиҳатни кутмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 июл сиз учун ёрқин ҳодисаларга бой кечади. Бу иш тартиби ва дам олиш соатларингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Сиздан қарз олганлар ҳадеганда қарзини қайтара қолмаса, бугун ўзингиз уларга эслатиб қўйишга мажбур бўласиз. Шахсий ҳаётда етакчи бўлишга ҳаракат қилинг. Рўзғорда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Кечки пайт фақат ўшалар билан банд бўлишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Тадбиркорларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида фойдали шартномага имзо чекишлари мумкин. Бу ярим йиллик давомида моддий аҳволингиз тобида бўлишини таъминлайди. Фақат шартномага ҳуқуқшунос иштирокидагина имзо чекишингиз тавсия қилинади. Оиласизлар бугун кечқурунга яқин қидираётган инсонини топишлари кутилмоқда. Демак, романтика нақд. Кечқурун ҳар қандай кўринишдаги сафар муваффақият келтиради. Ўзингизни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 июл куни эртанги аҳвол ҳақида кўпроқ бош қотиришингизга тўғри келади. Чунки эртанги кунингиз моддий жиҳатдан мушкулотларга бой бўлиши мумкин. Дўстларингиздан бирига қачонлардир қайсидир масалада ваъда бериб унутган бўлсангиз, бугун у ёдингизга солиб қўяди. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз. Саломатлигингиз ҳақида қайғуриш ҳам эсингиздан чиқмасин. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ўтказиб юбормаслигингиз керак.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун қиладиган ҳар бир ишингиздан ўзгача лаззат ола бошлайсиз. Илҳомланасиз. Миянгизни янги ғоялар чулғаб олади. Иш бажаришда фақат янгича усулларга мурожаат этишингиз ҳатто ишхонадаги раҳбарларингизни ҳам ҳайрон қолдиради. Оилавий ҳаётингизда ажойиб бир воқеа содир бўлади. Бу воқеага тайёр бўлмасангиз-да, арзирли даражада кутиб олишга мажбурсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 июлда яқин дўстлардан бири кўп вақтингизни ўғирлаши мумкин. Унинг ҳаётида нимадир содир бўлган-у, сиздан ёрдам сўрайди. Айримларга севимли хоббиси ҳам моддий манфаатдорлик тақдим этиши мумкин. Ёлғизлар учун бугунги кун алоҳида мазмунга эга бўлади. Сиз иделингиздаги инсонни учратасиз. Демак, бугунги кеча романтик учрашувлар кечасига айланиши аниқ. Омад сизга ёр бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун бу дунёга беҳуда келмаганингизга яна бир карра иқрор бўласиз. Бажарган ишингиздан ўзингиз ҳам ҳайратга тушасиз, тўлиқ қониқиш ҳосил қиласиз. Афсуски, шахсий ҳаётда бундай қувончли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилади. Кечқурун эса бошқаларнинг ишларини битириб бериш, муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланишингизга тўғри келади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
30 июл куни мартабангиз ошиши масаласида ҳеч қандай имконият кузатилмайди. Лекин бундан тушкунликка тушиш ҳам нотўғри бўлади. Мартабани оширишнинг бошқа йўналишларини изланг. Зиммангиздаги вазифаларни соф кўнгил билан бажарсангиз, албатта моддий манфаат кўрасиз. Қариндошлардан бири билан бўлиб ўтадиган суҳбат сизга ақлли бир ғоя ўйлаб топиш учун йўл очиб беради. Эмоцияни жиловда тутинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ўзингизга топширилган вазифаларни янгича усуллар ёрдамида бажариб кўринг. Шунда истеъдод қирраларингиз ўзидан кўпайиш палласига киради. Муаммолар, айниқса, молия билан боғлиқ муаммолар ечими сира кутилмаган томондан келиши кутилади. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Бунга теннисни мисол қилиб келтириш мумкин. Саломатлигингиз панд бера бошласа, асло ўзингизча даволанишга уринманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 июл орзулар ва учрашувларга бой бўлади. Оиласиз бўлсангиз, бахтингизни излаб овора бўлмайсиз. Ўзи йўлингиздан чиқади. Ҳар бир вазият сизнинг ҳукмингизга бўйсунади. Бадавлат шахслар билан яқин бўлишни хоҳласангиз, уларнинг тилида гаплашишни ўрганинг. Бу мартаба ошишида ҳам жуда асқотади.
Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади