Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди (фото)
![Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди (фото)](https://zamin.uz/uploads/posts/2019-07/1564393814_mashinalar-1-680x416.jpg)
Фото: Zarnews Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Шўртан» Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли 5-уйнинг олдида А.Х.га тегишли Nexia ва Matiz машиналарида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Zarnews. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 28 июль куни соат 03:28 да содир бўлган. Кўрсатилган манзилга 2 та ўт ўчириш машинлари жалб этилган. Улар воқеа жойига соат 03:36 да етиб борган ва ёнғин соат 03:53 да тўлиқ бартараф этилган. Фото: Zarnews Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан тергов органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.