«Барселона» вакиллари Япониядаги учрашув олдидан эски қадрдонлар билан учрашишди (фотогалерея)
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Барселона» клуби «Челси» билан Сайтама шаҳридаги баҳсдан (1:2) сўнг, Япониянинг бошқа бир шаҳри Кобега келишди.
Каталонияликлар бу ерда 27 июль куни маҳаллий «Виссел Кобе» жамоасига қарши тўқнаш келишади. Кобеликлар сафида вақтида «кўк-анорранглилар» таркибида фаолият олиб борган Давид Вилья, Серхи Сампер ва Андрес Иньеста каби футболчилар ҳаракат қилишади.
Шу сабаб, эски қадрдонлар ўртасида бўлажак баҳс олдидан ўзига хос учрашув ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, Иньеста 2012-2018, Вилья 2010-2013, Сампер эса 2014-2018 йиллар оралиғида «Барса» шарафини ҳимоя этишган.