Исроил ҳукумати чегарага яқин ҳудуддаги фаластинликларнинг уйларини бузишга қарор қилди…
Иерусалим шарқий қисмидаги фаластинликларга тегишли жами ўнта уй Исроил ҳукумати истагига кўра, бузила бошланди. Исроил тарафининг таъкидлашича, бу уйлар қонунга зид равишда қурилган экан.
Бульдозер ва бошқа техника воситалари юзлаб полициячилар, Исроил армияси аскарлари кузатуви остида шаҳар четидаги Сур Бахер қишлоғига кириб борди. Бирлашган миллатлар ташкилоти вакилларининг айтишича, биринчи уй бузилгандаёқ 17 нафар фаластинлик бошпанасиз қолди.
Уйлар эгалари ҳайрон. Улар бу уйларни қуриш учун Фаластин миллий маъмурияти раҳбарларидан расман рухсат олишган. Аммо еврейлар бу уйларнинг қад ростлаб туриши мамлакат хавфсизлигига раҳна солаётганини баҳона қилди.
Исроил ҳукуматининг бу ҳаракатлари Бирлашган миллатлар ташкилоти йиғилишида муҳокама қилинди. БМТ дагилар Исроилдан зудлик билан уйларни бузиш тўхтатилишини талаб қилди. Афсуски, Исроил ҳукумати бу талабга лаббай деб жавоб бериш уёқда турсин, эътибор ҳам қаратгани йўқ.