ОФАРИН ЎЗБЕГИМ!!! (ёхуд хорижлик эркак ҳам, аёл ҳам қаллиқ сифатида фақат ўзбекларни танламоқда)
Статистик маълумотларда қайд этилмоқдаки, Россиянинг Приморье ўлкасида ўтган йили 247 нафар маҳаллий аёллар хорижлик эркакларга турмушга чиққан. Уларнинг аксарияти ўзбек йигитларини танлаган. Приморье эркаклари эса хорижлик аёл, қизларга кам оғиз солишади. Ўтган йили хорижликка уйланган маҳаллий эркаклар сони атиги 147 нафарни ташкил этган. Лекин шуларнинг ҳар бешинчиси ўзбек аёллари эканига нима дейсиз. Улардан кейингина тожик ва украин қиз-жувонлари саноққа тушган.