Эҳтиёт бўлинг! Тошкентда фирибгар фолбин!!!
Яқинда Тошкент шаҳрида одамларни фириб йўли билан катта пулга тушириб келган фолбин қўлга олинди. У бир оиланинг ўзидан жами 24 минг долларни қуртдай қилиб санаб олган экан.
Фирибгар фолбин 36 ёшли Дилфуза А. бўлиб, 2018 йил апрел- июл ойлари оралиғида Яккасарой туманида 30 яшар Мунира М. ва унинг синглиси Масудахонларга уйлари ичкарисига кўз текканини, у бажонидил уйни «илми-амал»дан тозалаб беришини айтган. Бир сўз билан айтганда, шу оиланинг ишончига кирган. Хуллас, ўша «тозалов» учун жабрланувчилардан 23 минг 970 доллар, яна 20 миллион сўм миқдорида пул олган.
Дилфузага нисбатан республика жиноят мажмуасининг 168- моддаси («Фирибгарлик») га асосан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.