Автобусда йўловчилар учун нималар тақиқланади?
Автобусда юрганда нималар қилмаслик лозим? Адлия вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда маълумот бериб ўтди. Йўловчилар автобусда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши тақиқланади. — йўловчиларнинг маст ҳолда юриши; — алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш; — ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш; — ойнадан ташқарига осилиш; — тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш; — ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш; — салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.