Бебаҳо қадриятлар, анъаналар намойиши
Пойтахтимиздаги Сайлгоҳ кўчасида “Биз Қўқон фестивалига борамиз!” деб номланган кўргазма-ярмарка бошланди. Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур кўргазма-ярмаркада пойтахтнинг энг моҳир уста ва ҳунармандлари ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқда.