Ёши юздан ошган отахон мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди (+видео ва фото)
Японияда яқин масофага югуриш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 102 ёшли отахон ҳам иштирок этди. Гарчанд, у маррага сўнгги бўлиб етиб келган бўлса ҳам мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Халқаро енгил атлетика федерацияси (IAAF) ушбу ҳолатни видеога олиб, twitter’даги расмий саҳифасига жойлади. «Атлетика барча учун. Ҳаттоки, 102 ёш бўлсанг ҳам», – дея қайд этган IAAF. Енгил […]
Японияда яқин масофага югуриш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 102 ёшли отахон ҳам иштирок этди. Гарчанд, у маррага сўнгги бўлиб етиб келган бўлса ҳам мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.
Халқаро енгил атлетика федерацияси (IAAF) ушбу ҳолатни видеога олиб, twitter’даги расмий саҳифасига жойлади.
«Атлетика барча учун. Ҳаттоки, 102 ёш бўлсанг ҳам», – дея қайд этган IAAF.
Енгил атлетика тарихида ёши энг қари спортчи эса ҳиндистонлик Фауджа Сингҳ ҳисобланади. Сингҳ 90 ёшдан юқори югурувчилар ўртасида бир қатор йўналишлар бўйича жаҳон рекордларининг соҳиби сифатида қайд этилган бўлиб, ҳозирги кунда у 108 ёшда.