Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Июль
2019

ШАЙТАНАТ… (94-қисм)

0

 

 

* * *

 

Ўғлининг ёлғиз ҳолда қотиб ўтиришини сезган онаси хавотирланди. Унга билдирмай ўзича чой, қанд олиб бориб домлага ўқитиб келиб, ширин чойлар қилиб ичирди.

Ўша кеча юраги сиқилиб ўтирганида биринчи марта акасининг овозини эшитган эди:

— Сен улардан ранжима. Улар мени ўлдирганлари билан, улар… дўстларим эди. Ёлғон гапиришмаса, оғирроқ жазо олардилар.

— Улар дўст эмас… Бобом китобдан ўқиб берган эдилар, эсингиздами: «Дўстингни енгилроқ севгинки, куни келиб, душман бўлиб қолиши ҳам мумкин». Дўстларингиз шундай бўлиб чиқди.

— Ундай дема. Вақти келганда улар билан битта майизни бўлишиб еганман. Бу… тасодиф бўлди. Ўлдириш ниятлари йўқ эди. Бобомнинг ўқиб берганлари — Ҳадис, унинг давоми ҳам бор эди: «Душманингга ҳам енгилроқ адоват қилгинки, куни келиб, дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин…»

— Улар дўст бўлмайдилар.

— Вақти келиб сенга яқин бўлишади.

— Ҳеч қачон! Мен уларни ўла-ўлгунимча кечирмайман.

— Бобомнинг гапларини унутма: мусулмон кечиримли бўлиши керак.

— Йўқ! Улар мусулмоннинг ишини қилдиларми? Улар мусулмонми? Йўқ, кечирмайман!

Акаси ўшанда хўрсинган эди…

Кейин…

Кейин ўқишни ташлаганида ҳам тун бўйи суҳбат қурган эди.

— Сен ўзингча адолат топмоқчимисан? — деб сўраган эди акаси.

— Топаман, ака.

— Йўқ нарсани топиш мумкинми?

— Дунёни фақат зулмат қопламаган-ку, ёруғлик ҳам бор-ку?

— Сен ўзингни ўзинг нобуд қиласан.

— Ҳамма ўзини олиб қочаверса нима бўлади?

— Сен танлаган йўлда юҳолар бор. Илонни ютиб, думини кўрсатишмайди. Сен шундай бўла оласанми?

— Менинг йўлим бошқа.

— Қўй ҳам, бўри ҳам болалигида она сутини эмади. Сўнг… улғайгач, бири ўт ейди, бири эса унинг гўштини… Бўри қўйхонада улғайса ўт ейдими? Зинҳор!

— Мен… бўриманми?

— Йўқ, қўйсан. Бўриларга майсанинг таъми яхшилигини ўргатмоқчисан… Эҳтиёт бўл…

Дил доғланган, бардош боғланган дамлар. Турманинг бир кишилик зах хонаси. Ўлимтик чироқ хира нур таратади. Тунми, кунми, билиб бўлмайди.

Ёлғизлик салтанатининг асири — Зоҳиднинг руҳлари кишанланган.

Ўзининг бу ерга келиб қолиши сабабларини ахтаради.

Акаси билан бўлган хаёлий суҳбатлари ёдига тушади, тушаверади.

Сўнг…

Ташқарида шарпа эшитилди.

Кейин эшик шарақлаб очилади. Ана шу шарпа, ана шу шарақлаш ёлғизлик салтанатини маҳв этади. Сўнг овоз:

— Шарипов, чиқинг.

Чиқинг… қаёққа чиқади? Сўроққами? Ким сўроқ қилади, ўша ажинами?

Сўроқ хоналарини четлаб ўтишди. Буюмларини қайтаришди.

— Озодсиз.

Бунча совуқ оҳангда айтди бу ширин сўзни…

Ташқарига чиқди: офтоб булут билан ҳануз олишади. Кечаси бир сидра ёққан қорни ушлаб қолган дарахт шохлари вазмин чайқалади. Офтоб мўралаган пайтда қор зумрад каби ялтирайди.

Осмондаги юлдузлар Ер юзини чароғон этолмагани каби бу манзара унинг кўнглига чироғ ёқа олмади. Ўзи бунда, озодликда бўлса ҳам руҳи ҳали ҳам бир кишилик қамоқда эди…

У кўчада туриб, қаёққа боришни ўйлади. Бир кўнгли прокурорга кириб «Ходимларингизни шундай хор қилиб қўясизларми?» деб жанжаллашмоқчи ҳам бўлди. Кейин бу фикрдан қайтиб, Саид Қодировнинг ҳузурига йўл олди. «Ҳар қалай мени огоҳлантирган эди, бир нарсани билади у», деб ўйлади.

— Келинг, сизни кутиб турган эдим, — деди Саид Қодиров уни қаршилаб. — Ҳозир сафарга кетишим керак. Мен ҳаммасидан хабардорман. Сиз мендан «Нега бундай бўлди?» деб сўраманг. Мен деярли билмайман. Билганим: Намозов Красноярскга қонунсиз равишда вагонда вино юборган. Москва буни қандай илинтирди — хабарим йўқ.

Фаразимча, тўдаларнинг ички низолари акс-садоси бўлса эҳтимол. Балки

Ҳосилбойваччанинг ўлими ҳам шу билан боғлиқдир.

— Хўп, энди нима қил дейсиз?

— Ишингизни давом эттираверинг. Сизни ҳеч ким ишдан четлатгани йўқ.

Хўжайинларингизга қовоқ-тумшуқ қилманг. Бу ишларда уларнинг қўллари йўқ.

— Мен бир фурсат топиб Элчин билан суҳбатлашсам, девдим.

— Нега?

— Уни танийман. У менга яқинроқ бир одамнинг ошнаси эди.

— Ҳозирча бу ишга аралашманг. Ўртоқлар ўрганишяпти.

— Унда воқеага гувоҳ бўлган одамингиз билан икки оғиз гаплашсам.

— Ҳозир эмас.

— Унда менинг нима керагим бор ўзи?

— Сиз прокуратура терговчисисиз. Ўз ишингиз билан шуғулланинг. Вақти келганда бизга фаол равишда қўшиласиз. Ҳозирча кузатинг, таҳлил қилинг.

Саид Қодиров «гап тамом» дегандай ўрнидан турди.

У «Ишингизни қилаверинг», дегани билан, ишхонасига боришга оёғи тортмади. Такси тўхтатди-да, Ҳамдам Толиповни қоралаб кетди. Бахтига Ҳамдам ишхонасида экан.

Сигарет бурқситиб, ёзув машинкасига мук тушганича битталаб ҳарф терарди.

— Ие, кел, прокурор. Кеча тушимга кирувдинг. Буни қара, ўзинг келиб турибсан.

Тушимда сенга орден беришибди. Асадбекни ўтқазиб қўйган бўлсанг керак-а?

— Пичинг қилманг, ака, ўзи юрак сиқилиб турибди.

— Пичингмас, ростдан кўрдим. Нима бўлди, ўтир.

— Ҳамдам ака, шу ишингизни ҳозир қилишингиз шартми?

— Дардингни айтавер.

— Ичмоқчиман.

— Гап йўқ. Кетдик, — у шундай деб курткасини кийди.

Ҳамдам «Прокурор қиттак-қиттак отиб дардини айтмоқчи», деб янглишди. Зоҳид бўкиб ичди. Оқибат Ҳамдам уни уйигача опичиб чиқиб, ётқизди. Эрталаб шампан виноси олиб келиб сабуҳий қилдириб, ўзига келтирди. Зоҳид бу кун ишга бормади, ерпарчин бўлиб ётди.

 

***

 

Прокуратура терговчиси Зоҳид Шарипов бугун ҳам кўчага чиққиси келмади. Шартта қишлоққа жўнавормоқчи бўлди. Лекин Ботиров тақдири ёдига тушиб, фикридан қайтди. «Бир кун беайб ўтирганимда кўзимга дунё тескари бўлиб кетди. У бечора шунча йилдан бери — азобда», деб ўйлаб, ювиниб-таранди-да, қўшни туман милисахонасига қараб кетди. Икки қаватли милисахона биноси олди баланд темир панжара билан ўралган, бетон ариққа қалин тунукадан қоплама қилинган эди. Бу ҳол нодон кимсанинг соғлом тишлари устидан жез қоплама қилдиришига ўхшарди.

Зоҳид бу ерга Ҳамдам Толипов «Ишкал» деб атаган терговчини излаб келган эди.

«Ишкал» лақабли бу одам хонасида экан. У баланд бўйли, озғин, қирра бурунли, оғзи катта одам эди. Оғзи катталигиданми гапирганда тупук сачратарди. У Зоҳиднинг мақсадини эшитиб, дабдурустдан сансирашга ўтди:

— Хўп, нима демоқчисан?

— Айрим нарсаларни сўраб билмоқчиман.

— Мен жиноятчини тутиб берганман. Уни суд қамаган, мен эмас. Қўлингдан келса суд билан гаплаш. Бошимни оғритма.

— Мен прокурорнинг топшириғини бажаряпман, — деди Зоҳид овозини сал баландлатиб, сўнг бу «Ишкал» билан яхшиликча гаплашиш қийинлигини билиб, оҳангни ўзгартирди: — Мен шаҳар прокуратурасининг терговчисиман. Кўчадан келган мишиқи бола эмасман.

Марҳамат қилиб, мени сенсираманг. Саволларимга эса тўла ва аниқ жавоб беринг. Агар бу ерда гаплашишни истамасангиз, марҳамат прокуратурада гаплашайлик.

— Энди ука, мендан ранжима, шу ёшга чиқиб, ўзимдан кичикларни сизламаганман.

Сизлай олмайман, хафа бўлма, — деб бир оз пасайди «Ишкал». — Энди бу ишни топширибди, деб ҳовлиқаверма. Қамалганларнинг ҳаммаси «бегуноҳман» деб ариза ёзади.

— Қизиғи шундаки, у ариза ёзмаган.

— Унда нега бошни қотирасан?

— Аризани жабрланувчи ёзган. Зўрлаган у эмас эди, деяпти.

— Гапираверади. Қилар ишни қилиб қўйиб, энди қилиқ қиладими? Менга қолса, Ботировни қамамасдим. Тўғри, зўрламаган. Қизнинг ўзи хоҳиш билдирган. Лекин барибир қонун деган нарса бор. Совет ҳокимиятида яшаётганига шукр қилсин. Илгариги замонлар бўлганда тошбўронда ўлиб кетарди.

— Тошбўронга ҳам қози ҳукм қиларди. Гувоҳлар тасдиқ этса, ҳукм қилинарди.

Миршабнинг айтгани билан ўлдирилмас эди.

— Хўп, нима демоқчисан? Сўрайдиганингни сўра, фалсафа сўқма менга.

— Жиноятчини таниш маросимида қоидани бузгансиз.

— Нима қилиб бузибман?

— Учта йигитнинг ўртадагиси, куртка кийгани, деб қизни огоҳлантиргансиз.

— Адашиб кетиб бошқа бир бечорани кўрсатмасин, дедим.

— Ботировнинг қўлига кишан солиб уларнинг олдидан олиб ўтгансиз. Таниш маросимида ҳам кишанни ечиб қўймагансиз. Ўша куни қиз сиз айтгандай қилиб, Ботировни кўрсатган. Кейин фикридан қайтган.

— Уни қўрқитишган ёки катта пул беришган.

— Униси ҳам, буниси ҳам бўлмаса-чи? Виждони йўл қўймаган бўлса-чи?

— Виждон? У беҳаёда виждон нима қилади?

— Ундай деманг, қизингиз тенги…

— Сен қизимни орага қўшма! — «Ишкал» шундай деб сўкиниб юборди-да, титроқ бармоқлари билан сигаретни лабига қистириб, тутатди.

Никоҳнинг эртасига уйига қайтарилган, шундан бери учинчи эр билан яшаётган қизини Зоҳид тилга олиб, унинг ярасини янгилади. Бундан бехабар Зоҳид узр сўради. «Ишкал» сигаретни бурқситиб тутатган ҳолда асабий оҳангда деди:

— Сенга ўғил бола гапни айтайми: қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Ботиров қамалиши керак эди, қамалди. Юқоридан топшириқ бўлган.

— Қанақа топшириқ?

— Улар жиноий гуруҳ ташкил қилишган. Бошлиғи аварияда ўлди. Булар қамалди. Ўшанда бошқа чора йўқ эди. Балки ҳозир… замон ўзгарди. Эпласанг, чиқариб юборарсан.

— Демак, у айбсиз?

— Мен ундай демадим. Сенга… ҳазиллашдим. Бор энди, бошимни оғритма.

Икки одам ерга баравар қараганда бири кўлмакни, иккинчиси эса ўша кўлмакдаги қуёш аксини кўради. Ҳозир «Ишкал» билан Зоҳид шундай ҳолда эдилар.

 

 

***

 

 

Зоҳид Ботировни яна сўроққа чақиришдан олдин Неъматиллоҳ алломанинг юртига бориб келишни лозим топди. Аввал Ботиров тасвирлаб берган йўл бўйича қабристонни топди.

Ботиров йўлни шу даражада аниқ тасвирлаган эдики, Зоҳид шаҳарда илк бор бўлишига қарамай бировдан «Қабристон қаерда?» деб сўрамасданоқ топди. Кейин кенг йўл, сўнг ўнгга бурилган тор йўл. Ниҳоят… тахтаси олиб ташланган ўриндиқ.

«Ўтириб Қуръон ўқишмасин, деб суғириб ташлашган…»

Ботировнинг гапини эслаб ғашланди. Масжид, мозорларга ҳужум бошланган пайтни яхши билади.

Пайтавафаҳм раҳбарлардан чиққан «ақл»ни майдароқ раҳбарлар байроқ қилдилар.

Коммунист фарзандлар ота-оналарининг жанозаларидан қочдилар. Умри ибодат билан ўтган ота-оналар қизил қутига солиб кўмилдилар. «Оллоҳ» дейдиган тиллар қирқилиш даражасига етди.

Қариялар «Вой тавба, Сталин ҳам бундай қилмаган эди», деб ажабландилар. Зоҳид эслайди: бир куни устози Ҳабиб Сатторов ҳам зорланиб қолди. «Қанақа замон ўзи бу, отамнинг қабрига бориб гул қўя олмасам? Арафа куни кечқурун борсам ҳам пойлаб юришибди».

Шунда Зоҳид бир оз аччиқланиб: «Сиз нимадан қўрқасиз? Коммунист бўлмасангиз, бошлиқ бўлмасангиз», деган эди.

Ўша яқин ўтмишдан тахталари суғуриб олинган ўриндиқнинг темир оёқлари ёдгорлик бўлиб турибди. «Ажойиб ёдгорлик, — деб ўйлади Зоҳид. — Фақат битта лавҳа ёзиб қўйиш керак: «Бу ўриндиқ фалончи райкомнинг аҳмоқлиги туфайли бузиб ташланган…»

Зоҳид қабр тошларидаги ёзувлардан «Неъматуллоҳ» номини излади. Атрофда сомонсувоқ қилинган қабрлар ҳам кўп эди. Ботировнинг гапи бўйича шуларнинг бирида Неъматуллоҳ аллома ётибди. Зоҳид гўрковни топиб ўзини таништирди-да, дафтарини олиб чиқишини илтимос қилди. Сўнг ўша темир оёқ — ёдгорлик ёнига қайтиб бу қабрларда ким ётганини суриштирди. Гўрков бир дафтардаги, бир қабр тепасидаги рақамларга қараб айта бошлади.

Тўртинчи қабрни эса дафтарга қарамаёқ айтди:

— Бунда раҳматли Неъматуллоҳ аллома мадфунлар.

— Аниқ биласизми?

— Шундай одамни билмай бўладими?

— Қабрни сиз қазиганмисиз?

— Ҳа, мен.

— Ўша кун эсингиздами? Қуёш чарақлаб турганмиди ё шамолмиди?

— Қишда эди… Аввал роса ёмғир ёғди. Ернинг аталаси чиқиб кетди. Лекин Худонинг қудратини қарангки, гўр қазиётганимизда девор уваланмади. Девори худди сувоқ қилингандай силлиқ чиқди. Лаҳад кавлаётганимда тепадан битта кесакча ҳам тушмади.

Бунақасини мен ҳеч учратмаганман. Майитни олиб келишларидан олдин майдалаб қор ёғди. «Таборак» ўқилаётганда офтоб чарақлаб кетди. Бу ҳам Худонинг қудрати.

Гўрков Ботиров айтган гапларни такрорлар эди. Билмаган одам булар аввалдан келишиб олишган дейиши ҳам мумкин эди.

— Алломанинг Шокир Ботиров деган шогирди бормиди?

— Раҳматлининг шогирдлари кўп эди. Мен уларни танимайман. Ўзларини ҳам лаҳадга қўйгач, кафанни очганда кўрганман. Юзларидан нур чақнагандай бўлиб, ҳатто чўчиб тушган эдим.

— Мендан олдин ҳам биров шу гапларни суриштирганмиди?

— Йўқ… Шунга ҳайрон бўлиб турибман-да.

«Ишкалнинг гапи тўғрига ўхшайди, — деб ўйлади Зоҳид. — Мақсад ҳар қандай йўл билан бўлса-да, қамаш бўлган…»

Зоҳид гўрковнинг айтган гапларини ёздириб, имзо чекдириб олди. Гўрков чўчинқираган эди, Зоҳид «Бу кўрсатмангиз алломанинг бир бегуноҳ шогирдини қамоқдан чиқаришда асқотади», деб тинчлантирди. Кейин: «Замон ўзгарди, энди ўриндиқларни тузатиб қўймайсизларми?» деб танбеҳ берди.

Абдунаби қорини топа олмади. У ҳам ўша кунлари ҳибсга олиниб, уйидан «наша чиққани учун» қамаб юборилган экан. «Ишкалнинг гапи тўғри, — деб яна қайта иқрор бўлди Зоҳид. — Бирваракайига олишган. Лекин… Топшириқни бажаришга шошишганми?.. Бири қизни зино қилган, бирида наша… Намозхон одам қиладиган иш эмас-ку бу? Улар учун диндорларни қамаш ҳам, қабристондаги ўриндиқларни бузиш ҳам бир хил вазифа эди.

Ҳаммасини бир хилда уддалаганлар…»

Зоҳид Ботировнинг кўрсатмаларига кафил бўлувчи яна икки одам билан учрашгач, Неъматуллоҳ алломанинг уйига борди.

Сочларига оқ оралаган, қадди бироз чўккан, қалин қора қошли, олтмиш-олтмиш учлардаги киши ўзини «Неъматуллоҳнинг отасиман», деб танитганда Зоҳид ажабланди.

Чунки Неъматуллоҳ аллома ҳақидаги гапларни эшитиб, уни камида эллик-олтмиш ёшлардаги донишманд, деб ўйлаган эди.

— Ўғлингиз неча ёшда эдилар? — деб Зоҳид ажабланганини яширмади.

— Ўттиз бешда эди, раҳматли, — деди ота армон билан. — Ўлим-ку ҳамманинг бошида бор-а, аммо менинг армоним — боламдан зурриёд қолмади. Уйланадиган дамларида орамиз бузилди.

— Нега?

— Бу ҳам терговга керакми, айтайми?

— Мен сизни тергов қилмайман. Ўзингиз сўз бошлаганингиз учун қизиқиб сўрадим.

— Ҳа, майли, айтсам айтай, зора дардим енгиллашса. «Арпа-буғдой ош бўлди, олтинкумуш тош бўлди», дейдиган замонлар эди. Топар-тутарим, маишатим яхши эди. Лекин ўшанда «ҳалол топяпманми?» деган савол хаёлимга келмас эди. Неъматжон мактабда аъло ўқир эди. Мактабдан кейин ҳужрага қатнаб, Аълохон тўрамдан дарс олар экан, мен буни билмас эканман. Мен маишатда юрганимда ўғлим охират саройига ғишт қўяр экан. Мен уни Тошкентга олиб бориб, молия институтига бермоқчи бўлдим.

Одам топиб, ҳақини бердим. Шундай қилмасам ҳам бўларди, ўз ақли билан кира оларди.

Неъматжон масалаларини бирпасда ечиб қўйибди. Дарров топширмай, бир оз ўтирганда домла тушмагур «ишлай олмаяпти» деб ўйлаб, ечилган тайёр масалани бериб, «кўчириб олинг», дебди. Ўғлим орага пул аралашганини билиб, масалани хато ишлаб ташлаб чиқибди. Домла ҳайрон, мен ҳайрон. Мен пулга куйишни истамайман, домла пулдан қуруқ қолишни хоҳламайди. Сан-манга бориб турганимизда Неъматжон «Дада, бу пулни қайтариб олманг, у ҳаром пул» деди! Оғзим ланг очилиб қолди, денг. Ўғлимнинг қандай одам бўлганини ўшанда билибман. Уйга боргач, ота-бола орасида анчагина гап қочди. Охири ўғлим фарзандлик одоби чегарасида чидаб туролмади. У ерга қараб туриб, «Дада, сиз бизга ҳаром едиряпсиз, бу ишдан кетинг!» деди. Бу гапни мен ҳозир хотиржам айтяпман. Ўшандаги ҳолимни тасаввур қилиб кўринг: кўзимга қон тўлди. Эшушимни йўқотдим. «Кўзимдан йўқол!» деб бақирдим. Битта кўйлак-шимда чиқиб кетди болам, бояқиш. — Ота шу ерга келганда босиб келаётган йиғини қайтариш учун ютинди. — Ўшанда мен бир нарсани билмасдим. Ўғлим Оллоҳга, мен эсам шайтонга имон келтирган эканман. — У яна тин олди. Сўнг армон уммонида сузиб, гапини давом эттирди. Зоҳид унинг сўзларини бўлмай, жимгина тинглади. — Луқмони Ҳакимдан сўраган эканлар: «Одам зотига қайси иллатлар зиён келтиради?» Луқмони Ҳаким жавоб берибдилар: «Одам зотига ярашмайдиган иллатларнинг энг биринчиси — манманликдир, унинг оқибати — завол билан тугайди. Иккинчиси — нодонлик. Бундай кишиларни ҳеч ким одам қаторига қўшмайди. Учинчиси — таъмагирлик. Бу иллат инсон зотини хору зорликка олиб боради». Менда шу уч иллатнинг баридан бор. Биласизми, жаноза куни кўчага эмас, маҳаллага одам сиғмай кетди. Бўлмаса ўшанда одамлар жанозадан қочадиган вақтлар эди. Турнақатор одамларга қараб мен уялдим. Битта кўйлак-шимда чиқиб кетган ўғлим одамлар орасида шу даражадаги эътиборга эришган экан.

— Ўша бўйи кўришмаган эдингизми?

— Йўқ, кўришардик. Уйга тез-тез келиб турарди. Фарзандлик одоби чегарасида турарди.

Лекин… уйда овқат емасди. Бундан аччиқланардим. Бизни онаси муросага келтириб турарди. Болам дунёдан ўтгунча пешонам бир марта саждага тегмади. Ҳеч бўлмаса охирги келишида ёнида туриб намоз ўқисам эди… кўнгли тоғдай кўтарилармиди?

Мендан рози бўлиб кетармиди… Тўғри, жон бериш олдидан «Ота-онамдан розиман», дебди. Лекин беҳисоб армоним бор… Қиёматда кўришамиз, у жаннатга, мен эса дўзахга кетар чоғимизда кўришамиз, ана ўшанда мен унинг кўзига қандай қарайман? Мен боламни уйдан ҳайдаганимда ўзимни дўзахга ҳукм қилган эдим…

Шу ерга келганда ота чидаб туролмади. Киприклари ёш селини тўса олмади. у узр сўраб ўрнидан туриб, ҳовлига чиқиб кетди. Ўн-ўн беш дақиқадан сўнг қайтиб, яна узр сўради.

— Прокурорман дейсиз-у, ҳеч унақа одамга ўхшамайсиз. Нима учундир сизга ёрилгим келди. Бир нима сўрамоқчи бўлсангиз, тортинмай сўранг.

Зоҳид мақсадини айтган эди, отанинг юзлари ёришди. «Ўғлимнинг энг содиқ, энг иқтидорли шогирди эди. Ғассолнинг ёнида ўзи бўлган», деб гапириб, айтганларини ёзиб ҳам берди.

Зоҳид сафари унумли бўлганидан қувониб, изига қайтди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 

 

 

 

 

 

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: 15 июня начинается самый масштабный сезон фестиваля «Усадьбы Москвы»


Спорт в России и мире
Москва

Серебро «Кубка МЧС России по боксу» завоевал бердчанин Владислав Ефременко


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Даниил Медведев

Тарпищев о Медведеве и Рублеве: без травм сыграют в Париже лучше, чем в Токио


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Редкую амфибию обнаружили в столичном "Измайлове"





Путин в России и мире
Москва

Песков: Запад вводит цензуру для СМИ, но Россия должна объяснять свою позицию


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Зачем западная пресса начала «сливать» главу ОП Ермака, который за спиной у Зеленского решает все вопросы


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Анастасия Волочкова

Голые фото и сказочное Бали: Алена Водонаева бросила вызов шпагатам Волочковой



Москва

Резиденты ОЭЗ «Дубна» наладили экспорт продукции более чем в 100 стран

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net