Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Июль
2019

МУСОФИРЛАР… (8-қисм)

0

 

 

* * *

 

Шу кўйи қанча ётдим билмайман. Ухладимми, ё ҳушимни йўқотдимми, бу ҳам ёдимга кела қолмасди. Фақат Гулнорнинг жонҳолатда билагимга игна санчаётганини элас-элас эслардим…

Кимлардир гоҳ сонларим, гоҳ сийнамни пайпаслаётганини ҳис этдим. Аммо қанча уринмай, кўз очишга ўзимда куч топа олмасдим. Бегона қўллар эса тобора ичкарилаб борарди.

Бир маҳал қўллар куч билан кофтамни ечишга тутинди. Буни аниқ ҳис этдим. Шундагина тафаккурим янада тиниқлашиб, бир марта чуқур нафас олдим-у, кўзларимни очдим…

Тепамда буткул бегона эркак чўнқайиб олганча нуқул ҳарсиллаб, кийимларимни ечиб олишга уринарди. Карахтлик гирдобидан қутула олмаган бўлсам-да, эркакнинг қўлларини силтаб ташлаб, уни танишга, қаердалигимни илғашга уриндим. Эркак қориндор, ёши улуғ, соқол қўйган эди.

Олдинига атрофни ваҳима аралаш кузатдим.

Мен умуман бошқа жойда ётган эканман…

Ахир, мен Фарҳоднинг ертўласида эдим-ку! Бу ер қаер? Занжирлар қани? Манави нусха ким? Қаердаман ўзи?..

Менинг уйғонган бўлсам-да, сукут сақалаётганимдан фойдалангиси келдими, устимга чўнқайиб ўтириб олган эркак қайтадан кофтамга ёпишди.

— Қ-қўлингни торт, ифлос!.. — дея иккинчи марта унинг қўлларини силтаб ташладим. — Кимсан? Гулнор қани?..

Бу саволимдан сўнг негадир эркак ўрнидан туриб нари кетди. Лекин орадан киприк қоққанчалик вақт ўтмай, тепамда ўша ҳамқишлоғим, душманим, мени наркотик домига ташлаган Гулнор ҳозир бўлди.

— Ҳа, ҳамқишлоқ, — деди масхарали тиржайиш қилиб. — Каллалари пишдими ишқилиб? Уколни олволиб бир ухладилар-эй, бир ухладилар-эй!.. Бир жойларини кесиб кетсаям билмас бўлдилар!..

— Мараз, — дея аламли шивирладим унга нафрат аралаш боқиб. — Худо жонингни олсин илойим! Сенга нима ёмонлик қилувдим? Нимага мени ўтга итараверасан? Муддаонг бўлса айт! Нима қилиб берсам тинчланасан? Қул бўлиб хизматингни қилайми?..

— Кўнглимдаги гапни айтдинг, ҳамқишлоқ, — деди Гулнор ҳиринглаб. — Қулим бўласан. Нима десам шуни қиласан. Нима берсам ўшани ейсан. Бир оғиз қарши гап айтсанг, ана, ташқарида саттанг-а девдай акаларинг туришибди. Ўшаларга қўшиб бераман. Додингни беришади.

— Сенларгаям боққан бало бордир, ахир, — дедим бўйним, қўлларимдаги оғриқларга аранг бардош қилиб. — Бир юртдан бўла туриб шундай ишларни қиляпсанми, худо жазоингни беради ҳали. Кўрасан!

— Жазони иккаламизга баравар беради, — деди пинагини бузмай Гулнор ва шу аснода киссасидан сигарет чиқариб тутатди. — Сениям фаришталигинг қолгани йўқ. Бузуқ трактордан баттар бўлиб улгургансан. Қани, тиз чўк!..

— Тиз чўкиб бўпман! Одам қуриб кетгандай, сенга тиз чўкаманми? Тошингни тер!

— Ў, ҳали тиллариям узайиб қолганмиди? Мардон ака, буёққа келинг!

Боягина устимга ўтирволиб баданимни пайпаслаётган қориндор эркак ҳаш-паш дегунча тепамда ҳозир бўлди.

— Нима гап, сингил? Ёрдам керакми?

— Ушлаб туринг манави чўчқани!

Мардон буйруқни эшитгани ҳамоно устимга ўтирди-да, икки қўлимни таппа ерга босди. Гулнор эса шоша-пиша сигаретини наридаги стол устида турган кулдонга эзғилаб ташлаб, сумкачасидан яна шприц олди.

— Ҳали кўзи очилмабди бу манжалақининг, — деди Мардонга кўз қисиб. — Маразни шундай кунга солайки, оғзидан кўпиклар келиб ўлсин! Тузини ичиб тузлиғига тупуриш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман!..

Мен шундан кейин ҳаётнинг яна бир аччиқ ҳақиқатини англагандек бўлдим.

Дунёда номус, инсоф, тавба, меҳр-оқибат деган туйғуларни одамларнинг ўзи шахсий манфаатини кўзлагани учун ўйлаб топаркан. Аслида эса одамлар бир-бирларининг кўзини ўйишга тайёр тураркан. Пул, бойлик деб керак бўлса, туғишган оғасини, синглиси, опаси, укасини жарга улоқтиришдан ҳам тап тортмас экан. Мана, бунинг тирик мисоли тепамда шприц чангаллаб турибди. Биламан, Гулнор ваҳший маҳлуқдан ҳам баттар экан. Буни ўзга юртларга келиб даккилар еганимдан сўнг, бошим деворларга қайта-қайта урилавергандан кейин идрок эта бошладим. Бу мараз бирга ишламаганим, унга қўшимча пул ишлаб топиб бермаганим учун тўнини тескари кийган. Нафси йўлида бутун бошли одамни ўлдириб юборишдан ҳам тийилмаслигини намойиш этиб қўйди. Лекин… У қачон одам қиёфасидаги маҳлуққа айлана қолди? Қачон улгурди? Эслайман. Қишлоқда бир пайтлар тортинибгина юрарди. Кўчада кам кўринарди. Кўринганда ҳам кўпинча иккита челак кўтариб сувга чиқарди. Ҳеч қачон бировга қўпол гап айтганини эшитмаганман. Қачон фоҳишага айланди? Нега қишлоққа қайтиб бахтини топишни хоҳламайди?..

Тўғри, кўр эмасман. У бегона юртлардан уйига катта пул билан кириб боради. Ҳозир ҳовлисини қасрга айлантириб ташлаган. Биттагина укаси Мўмин «31-Волга»да юради. Бировни менсимайди. Аммо ҳамқишлоғини шундай мусофир элларда хўрлаши, масхаралаши, ит кунига солиши наҳотки виждонини қийнамаса? Демак, виждон ҳам қолмабди-да бунда…

Аслида ўзим ҳам жа фариштамасман. Мана, қисқа вақт ичида номусимни бой бердим. Энди яқиндаги қизлик тароватимдан асар ҳам қолгани йўқ. Уйланмаган йигит учун мен ит теккан қовун ўрнида ҳам бўла олмайман. Сабаби, манавинақанги ифлослар қишлоққа бориб гап тарқатса, бас, мени фоҳиша деб қабул қила бошлашади. Уйдагиларим, қариндош-уруғларимнинг боши эгилади. Қишлоқ кўчасида бош кўтариб юра олмас бўлишади. Гулнордақалар эса уларнинг аҳволини кўриб яна бир қопданга семиради. Ўзини қудратли санаб мағрурлана бошлайди…

Наҳотки, бу хўрликларнинг охири бўлмаса? Наҳотки?..

— Қани, дозани ол, — буйруқ аралаш ўнг билагимга ёпишди Гулнор. — Оласан! Олмай кўргин, нима қиларканман! Сен ҳадемай ит ҳам қайрилиб қарамайдиган бир бомжга айланасан. Кўчаларда думалаб ётганингни кўрсамгина тинчланаман. Бўл тез!..

Томиримга игна санчилганинигина ҳис этишга улгурдим. Дафъатан бошим гир-гир айланди. Кўнглим айний бошлади. Аммо бу ҳолат бирпасда ўтиб кетди.

Мен ё ҳушимни йўқотдим, ё ухлаб қолдим.

 

* * *

 

Уйғонганимда, чамаси тун эди. Буни хона деразасидан ташқаридаги уйлар, кўчаларда чироқлар ёқилганини кўргач илғадим.

Бошим шу қадар қаттиқ оғрир, оғзим қуруқшаб, оёқ-қўлларимдаги томирлар тортишиб оғрирди.

Миям ҳам карахтланиб қолганди. Қулоқларим остида ғувиллашга ўхшаш шовқин зоҳир эди.

Шу аҳволда бўлса-да, ўрнимдан туришга чоғландим. Туришга-турдим-у, бел ва бўйин қисмим ушлаб қолиб қайтадан ўтириб олишга мажбур бўлдим.

Ётганимдан кейин сал кўзим очилгандек бўлдими, қулоқларимнинг шанғиллаши йўқолиб, миям ҳам ғувиллашдан тўхтади.

Шундан кейингина мен бировнинг ҳовлисида эканимни англадим. Сал ўтмай, ҳовлидан Гулнорнинг қийқириб кулгани эшитилди.

Бу товуш менга шу қадар ёқимсиз эшитилдики, беихтиёр нафратим қўзғалди.

Ижирғаниш аралаш эгнимдаги кийимларга боқдим. Кофтамнинг этак қисми, пайпоғимга қандайдир қасмоқлар ёпишиб қолибди.

Ҳеч нарсага тушунмай, бошимни икки кафтим орасига олганча ўтириб қолдим.

Тахминан беш дақиқача ўтиб, хона эшиги шарақлаб очилди ва ичкарига Гулнор юпқа бир халатда лорсиллаганча кириб келди.

Бир сўз демай, тепамга келди-да, менга сўзсиз тикилиб қолди.

Мен эса унинг тикилишларига ҳам эътибор берадиган аҳволда эмасдим. Томирларим тортишаётгани, танамнинг аллақаерларидаги ёқимсиз оғриқлар билан курашардим.

— Ҳа, жонидан, хурракни қотирарканлар-ку-а? — беўхшов ҳиринглаб менга сўз қотди Гулнор. — Шу аҳволдаям Мардон акани маза қилдирибдилар-ку! Ўлиб турган эканлар-да эркакка!?.

— Ифлос! — дедим эшитилар-эшитилмас аранг жаҳдимни босиб. — Қўйвор мени! Дўзахга дўмбира бўласан барибир.

— Қўйворайми? — Гулнор рўпарамга чўнқайиб ўтирди-да, иягимни сиқимлади. — Албатта қўйвораман. Сени бошимга ёстиқ қилармидим. Фақат қўйворганимдан кейин қандай кун кўришингни ўйлаб ташвишга тушяпман. Ўлиб-нетиб қолсанг, товонингга мен қоламанмикан деб хавотирдаман.

— Хавотирланма, — дедим Гулнорга илгаригидан-да совуқроқ боқиб. — Мен сенлардақанги номард эмасман. Бировни ўлсам ҳам сотмайман. Хотиринг жам бўлсин!..

— Шунақами? Жуда яхши… Эҳ, ҳамқишлоғимлигинг ёмон-да! Бунинг устига отангни, онангни ҳурмат қилардим. Лекин на илож. Менинг принципим шунақа. Биров йўриғимга юрмаса, тузимни ичиб тузлиғимга тупурса, кечира олмайман. Хўп, ҳозироқ қўйвораман. Сенсизам ишларим бошимдан ошиб ётибди. Дозаям бераман. Мана, тўртта шприц. Шулар тугагунча йўлингни топиб, дорини ўзинг сотволадиган бўлгин. Акс ҳолда сенга валломатиям ёрдам бермайди. Мелисага тушсанг, адабингни бериб қўйишади. Уқдингми?..

Ҳозир Гулнорга — кўзимга аждаҳодек хунук ва жирканч кўринаётган бу аёлга гап қайтариш фойда бермаслигини англаб турардим. Тўнини тескари кийиб олишидан, яна қаёқдаги қаланғи-қасанғи эркакни бошлаб кириб устимга ётқизишидан чўчирдим. Шунинг учун ортиқча шартакилик қилиб ўтиришни бас қилдим. Шунинг чангалидан чиқиб олсам бас деб ўйладим.

— Уқдим, — дедим ер чизиб. — Мелисага тушишдан худонинг ўзи асрасин!..

— Бўпти, ма, манави шприцларни бирор тешигингга беркитиб ол. Кўча-кўйда очиб бировларга кўз-кўз қилиб юрмагин тағин. Нақ қамалиб кетасан қўлга тушсанг. Тур энди! Бу ер сенга курортмас. Даф бўл! Эҳтиёт бўлиб чиқ! Тағин ағанаб тушиб оёқчаларингни синдирволмагин!..

Мен айни паллада худди узоқ йиллар тутқунда бўлиб, мўъжиза туфайли озодликка чиқаётган маҳбусдек ҳовлиқиб қолгандим. Гўё сал секин ҳаракат қилсам, бўшашсам, тезроқ чиқиб кетмасам, Гулнор айниб қоладигандек, мени тағин тутқунга гирифтор этиши муқаррардек туюларди.

Охирги марта унга нафратга қоришиқ нигоҳларимни тиккан бўлдим-у, тани-жоним оғриб кетаётганига ҳам парво қилиб ўтирмай, ташқарига зипилладим.

Катта кўчада симёғочлар кўп эди. Ҳаммасини ёқиб қўйишибди. Аммо бу серқатнов йўл бўлишига қарамай, машиналар қатнови деярли тингандек эди. Аҳён-аҳёнда битта-яримта машина ўтса ўтяпти, бўлмаса ташқарида фақат итларнинг акиллашигина ҳукм суряпти…

«Мана энди ростакамига адо бўлишим тайинга ўхшаб қолди, — кўнглимдан ўтказдим танамдаги оғриқларга ён бергим келмаса-да. — Ит ҳам йўқ бу кўчаларда. Қанақанги жойлар, номи нима, ёлғиз худонинг ўзи билади. Хўш, энди қай томонга юрай? Чапгами, ё ўнггами? Таваккал бир четга ўтириб олиб тонг отишини кутайми ё? Йўқ, ундай қилсам, бу кунимдан баттар бўламан. Бу юртларда дўстим, ҳайрихоҳим бўлмаса. Борлариям душмандан баттар. Қийналишимни, қўйиб берса, жон таслим қилишимни шамлари ёниб томоша қилишга ошифта. Қисматим, пешонам қурсин. Етти ухлаб тушимга кирмаган ишлар бўлиб кетди-я! Гулнорга, Россияларига қизиқмай, мен ўлай илойим. Иссиқ ўрнимни совутганим, даҳшатлиси, номусимдан айрилганим қолди. Энди мен ҳеч кимман. Ўлигим ҳам бировнинг корига ярай олмайди. Эссиз!.. Эссиз!.. Ана, юрагим аста-секин қалтирай бошлаяпти. Салдан кейин лабларим, юзларим кўкара бошлайди. Яхшиям анави мегажин қўлимга шприц тутқазди. Дўппи тор келганда, биттасини укол қилволсам, вақтинча бўлсаям жоним тинчийди. Ухлаб қолсам, оғриқларни, совуқни сезмайман. Ўртаниб бағримни тиғламайман. Ҳа, ўлиб қолсам яхшийди. Уйқу орасида жон таслим қилсам, ўлганимниям пайқамай қолардим. Жимгина, силлиққинасига боқий дунёга равона бўлардим. Уёқларда бувижоним раҳматлини учратсам, яна яхшийди. Неки дардим бўлса, бувижонимга тўкиб солардим… Сира эсимдан чиқмайди. Жажжи қизалоқ эканимда, бувижоним мени эркалаб тўймасди. Бувим ўтирган хонага кириб борсам, ўтқазишга жой тополмай қоларди. Бувижоним мени жуда яхши кўрарди. Онам уришса, бир гап билан тилини тийдирарди. Шунақанги ажойиб аёл эди бувижоним… Ҳа, ўлсам, албатта бувижоним мени топади. Дардимга малҳам бўлади. Бунга ишонаман. Яна пича юриб борсам, бас, танамдаги титроқлар кучайса, билагимга укол қиламан-у, четроққа ўтиб ётволаман. Совуқ ҳаво барибир жонимни олади. Тирик қўймайди…»

Шундай тумтарақ хаёллар билан қадамимни тезлатишга тутиндим. Титроқлар эса ўзим кутганимдек тобора авж ола борарди. Ҳар галгидек, кўнглим айниб ўқчигим кела бошлаганди.

Юра-юра, қандайдир бочкалар думалаб ётган ергача етдим. Буёғига юришга ҳолим ҳам, хоҳишим ҳам қолмаганди. Қоронғилик қаърига ўтдим-да, буталар ёнига астойдил ўтириб олдим.

Бироз сукутга толдим. Қимир этмадим. Балки титроқлар, кўнгил айнишим худонинг қудрати билан ўтиб кетар деб ўйладим.

Бўлмади. Шу тобда худоям менга қайрилиб қарамасди. Қисматимнинг ихтиёрига топшириб қўйганча тек турарди. Танамдаги қалтироқлар исканжасида титраб-қақшаб киссамдаги шприцнинг биттасини қўлимга олдим.

Олдинига укол қилсамми-йўқми дея иккиландим. Миям, борлиғим иблиснинг етагида мендан тезроқ билагимга игна санчишимни талаб қиларди. Бир пайтлар ўзимдан-да кўпроқ ишонган, тушкун лаҳзаларда суянчимга айланган қалбим ҳам тек қотганди. Бу билан албатта укол олишимга ишора қилгандек туюларди.

Таваккал игнани билагимга санчдим-у, дорини секин-секин томиримга юбора бошладим. Шу ондаёқ миямни сархушлик банд этиб, кўз очиб юмгунча танамга тарқалди.

Шу заҳоти оғриқлар ортга чекинганини ҳис этдим. Кўнглим айниши, ўқчиш ҳам ғойиб бўлди. Номаълум қудрат мени ерга узала тушиб ётқизишга тутинди.

Ерга чўзилиб ётиб олдим-у, кўзларимни юмдим. Бир муддат бошим гир-гир айланиб, юрагим ҳаприқиб-ҳаприқиб кетди. Кейин эса мудраб бораётганимни ҳис қилдим.

 

* * *

 

Орадан қанча вақт ўтганини эслай олмайман. Вужудимни қандайдир музлик чирмаб олганди. Лекин танам музликка сўз бермасди.

Шу тобда қулоқларим остида аллакимларнинг ғўнғир-ғўнғир овозлари чалина бошлади. Улар кимлар, нима деяптилар… Умуман идрок эта олмасдим.

Фақат мени кўтариб олганча қаергадир олиб кетишаётганини идрок этиб турардим холос. Уларни кўришга ошифта эдим. Бироқ кўзларимни оча билмасдим.

«Демак, мен ўлган эканман, — кўнглимдан кечирардим танам ҳар чайқалганда, кўксим кўтарилиб-кўтарилиб тушиб. — Қабристонга олиб кетишяпти. Шунинг учун кўзларимни оча олмаяпман. Худойим, мени ҳеч бўлмаса ўлганимдан сўнг хотиржамликка ошно эт. Анавиларнинг товушларини эшитмай, танамни чайқалтиришяпти. Юрагимни безовталик домига ирғитишяпти. Шулардан мени фориғ эт! Ҳузурингда ором олай. Жоним ҳеч бўлмаса сенинг даргоҳингда осойиш топсин!..»

Билмадим, бу иллюзиямиди, ё бошқа нарсами…

Қулоқларим бир шанғиллади-ю, тинди. Шундан сўнг танам ҳам чайқалишдан тўхтади. Товушлар ғойиб бўлди. Мен қандайдир гўзал боғ рўпарасида ҳозир бўлдим. Боғ кўзни қамаштирар даражада гўзал ва жозибали эди. Ҳар ер-ҳар ерда ўзим тенги, мендан ёши улуғроқ, кичикроқ қиз-йигитлар сира шошилмасдан сайр қилишарди. Уларнинг барчаси эгнига оппоқ ҳарир матодан либослар кийган. Юзларидан қуёшнинг заррин нурларига ўхшаш нур тараларди.

Азбаройи қизиқишим ортиб, мен ҳам боғга киришни ихтиёр этдим. Аммо оёқларим ўзимга бўйсунмади. Мен бир қадам ҳам олдинга юра олмадим. Ғижиним келиб ортимга қадам ташлаб кўрдим. Ортга оёқларим юра олди… Яна бир уриниб кўрдим. Фойдаси бўлмади. Оёқларим олдинга юришни хоҳламади…

Аламим келиб сал қурса йиғлаб юбораёздим. Ҳиқиллаганча ортга тисландим. Тисланавердим. Тўхтамасдан фақат орқага юравердим.

Бир маҳал қаердандир осмон-у фалакдан ўта залворли, улкан бир қуш учиб келди. Қуш ҳар қанот қоққанда мен турган замин зир титраб кетарди. Қўрқиб кетдим ва шоша-пиша тиз чўкиб олдим. Тиз чўкканим ҳамоно, қуш ҳам, шовқинлар ҳам тинди…

Кўзларим мошдек очилиб кетди.

Не кўз билан кўрайки, қайсидир манзилда чалқанчасига ётардим.

Бу қай манзил эканини англаб улгурмасимдан тепамда озғиндан келган, қош-кўзлари қоп-қора, бошидаги кепкаси ўзига жуда ярашиб тушган бир йигит пайдо бўлди.

У менга ачиниш билан, дардли боқарди. Боқарди-ю, узун-узун киприклари пирпираб-пирпираб кетарди.

— Мен ўлганманми? — аранг тилга кириб сўрадим ундан. — Бу ер қаер? Жаннатми ё дўзахми? Нега мен бу ерда ётибман?..

— Синглим, сиз касалхонадасиз, — деди йигит менга яқинроқ келиб қаршимда тиз чўкаркан. — Худога шукр, тирик қолдингиз. Дўхтирларга раҳмат! Жонингизни сақлаб қолишди…

Йигит сўзларди-ю, мен унинг гапларини ҳиссизларча, бепарво ва хотиржам тинглардим. Жавоб қайтариш, яна саволлар бериш хаёлимга ҳам келмасди.

— Нега катта кўчада ухладингиз? Ким сизни бу аҳволга солди? Айтинг, ҳеч бўлмаса, исмини айтинг. Додини бериб ташлайман уларнинг!..

— Мен ҳеч нарсани эслай олмаяпман, ака, — дедим зўрға. — Ўлиб қолгандим-ку! Жасадимни кўтариб қабристонга олиб кетганларини сездим-ку!..

— Майли, — деди йигит дардли жилмайиб. — Сиз дам олишингиз керак. Сизга зўриқиш мумкин эмас. Бирор нарса керак бўлса, мен йўлакда ўтирган бўламан. Палатада узоқ қолиб кетишим мумкин эмаскан. Хўпми?

Мен ўзим бир аҳволда, деярли ярим жон, карахт бир ҳолатда ётган бўлсам-да, йигитнинг меҳр ила сўзлаган сўзлари юрагимни мумдек эрита бошлаганини ҳис этардим…

Унга лабларим пулкиллаганча бирпас қараб турдим-у, саволига жавобан бошимни силкитиб қўйдим.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 

 

 






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о планах развития туризма к 2030 году


Спорт в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о строительстве спортивных объектов


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Новак Джокович

Шикарный и практичный стиль Елены Джокович из базовых вещей


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Экологические итоги недели: Миллиарды цикад покроют Америку





Путин в России и мире
Москва

Пашинян подготовил "подарок" Путину к его инаугурации. Запад будет доволен


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

«Набей им морду, покажи им, что ты настоящий белорус». Лукашенко о поездке спортсменов на Олимпиаду




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Генсек НАТО прибыл в Киев: главные заявления Столтенберга и Зеленского


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Тимати

Надежда Стрелец резко высказалась о хейтерах, после того как мама Тимати раскритиковала ее интервью с Аленой Шишковой



Москва

В Пензенской области высадят 41 тысячу деревьев в рамках акции «Сад памяти»

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net