Марокашлик футболчи қитъа биринчилигини телефон орқали кўриб ўтирган болакайларнинг ҳолатидан таъсирланди (+видео ва фото)
Марокаш терма жамоаси сардори Мехди Бенатия қишлоқ аҳоласига Мисрда бошланган Африка Миллатлар Кубоги-2019 мусобақасини томоша қилиши учун телевизор совға қилди.
Шунингдек, болаларга терма жамоа либосларини ҳам юборган. Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда қитъа биринчилигини телефон орқали кўраётган ёш мухлислар расми тарқалиб кетганди. 32 ёшли ҳимоячи эса бунга бефарқ қараб тура олмади.
P.S. Пастки расмларда футболчининг ўзи эмас, унинг тухфаларини етказиб берган вакил жой олган.