Шомуродов «Ростов»нинг мавсумдаги энг чиройли голи муаллифига айланди (+видео)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов «Ростов»нинг мавсумдаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эълон қилинди. Ушбу гол Россия Премьер-Лигаси 27-турида «Краснодар» дарвозасига урилганди. Умуман, 23 ёшли ҳужумчи якунланган мавсум ростовликлар сафида 32 баҳсда майдонга тушиб, 4та гол уришга ва 3та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.