КИЛЛЕР… (6-қисм. БИРИНЧИ ФАСЛ)
* * * — Ў, кимни кўряпман!?. — Остонада Вадимга кўзи тушган Самад ака даст ўрнидан туриб қучоғини очди. — Кел, сени бир бағримга босай!.. Криминал дунёнинг кишилари ҳеч қачон тасодифий ҳодисаларга, кутилмаган мулозаматларга ишонишмайди. Вадим ҳам қўлларини кўтаришга кўтариб Самад акага яқин келди-ю, бироқ эҳтиёткорлигини йўқотмади. Икки кўзи бутун хонани, Самад аканинг […]