Ўзбекистон терма жамоаси Японияга ютқазди
Ўзбекистон Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Японияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
40-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очган эди, аммо, япониялик футболчилар иккита гол билан жавоб қайтариб, ғолиб бўлишди (2:1).
Ўзбекистон 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф иштирокчиси бўлишди. Бу эса Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалда Австралия билан ўйнашини англатади.