123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2019

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади

0
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимизнинг муҳтарам фахрийлари! Қадрли юртдошлар! Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман. Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Биз сизлар билан — ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ўз фарзандларини — Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини Альпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига катта раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан. Муҳтарам ватандошлар! Мана шу байрам кунларида барчамиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз. Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма — ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритаётгани ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ана шундай ислоҳотлар туфайли «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради. Қадрли дўстлар! Дунё миқёсида халқаро терроризм, экстремизм каби хавф-хатарлар, миллий ва глобал хавфсизликка қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда. Давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этадиган янги Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилди. Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда. Барчамиз яхши англаймиз: бу борада ҳар бир ҳарбий хизматчининг профессионал билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Масалан, 2019 йилнинг ўзида ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли кредитлар асосида 116 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг 700 дан зиёд фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш, уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилади. Халқимизнинг «Билаги зўр бирни енгади, билими зўр — мингни» деган мақолида чуқур маъно бор. Шу нуқтаи назардан, Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, хусусан, ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим, илғор хорижий тажрибалар, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича бошлаган ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Айни вақтда шахсий таркиб ўртасида миллий ўзликни англаш ва жанговар руҳни, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Шу мақсадда ёш аскар ва курсантлар учун ҳарбий қасамёд қабул қилишдан аввал «Ўзбекистон тарихи» фани ва «Темур тузуклари» китоби бўйича синов ўтказиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар, спектакл ва фильмлар орқали кенг ёритиб бериш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада таниқли олимлар, адиб ва шоирларимиз, ижодкор зиёлилар, маданият намояндалари янада самарали фаолият олиб борадилар, деб ишонч билдираман. Қадрли юртдошлар! Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари! Сизларни ота-оналарингиз, оилаларингиз, бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми — Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман. Барчангизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин!





Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин заявил о продлении наземного метро Москвы в Тульскую область


Спорт в России и мире
Москва

Подведены итоги конкурса «Мы верим твердо в героев спорта»


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Кудерметова вышла в третий круг турнира WTA 1000 в Пекине


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Собянин посоветовал москвичам пересаживаться на электромобили





Путин в России и мире
Москва

Американская разведка предупредила Байдена: Путин не пошутил, Зеленский тянет нас в ад


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Александр Лукашенко анонсировал название для 2025 года и всей пятилетки, у студентов было другое предложение




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Байден анонсировал поставку Киеву дальнобойных ракет


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Сергей Шнуров

Жена музыканта Сергея Шнурова Ольга подала на развод



Москва

Власти Индонезии хотят увеличить квоты на обучение своих граждан в российских вузах

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net