“Аъло таътил” лойиҳаси якунланди
![“Аъло таътил” лойиҳаси якунланди](http://uza.uz/upload/iblock/fa9/alo_tatil_loyi_asi_yakunlandias.jpg)
Мамлакатимизнинг фаол, тиришқоқ ва аълочи ўқувчиларини Сурхондарёдаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да бирлаштирган “Аъло таътил” лойиҳасига бугун якун ясалди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳада республикада сараланган 192 аълочи ўқувчи иштирок этиб, мароқли таътил ўтказди.