Лучиа Бианчин: "Ўзбекистон ўзининг юз фоиз пахта маҳсулотлари билан дунё бозорига жадал кириб келмоқда"
![Лучиа Бианчин:](http://uza.uz/upload/iblock/e14/luchia_bianchin_zbekiston_zining_yuz_foiz_pakhta_ma_sulotlar.jpg)
Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтаётган анъанавий “Heimtextile 2019“ халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳаси мутахассислари учун хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ҳамда жаҳон бозори талаб ва таклифини ўрганишда яхши имкониятлар эшигини очмоқда.