Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюриб, хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади
![Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюриб, хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади](https://uznews.uz/upload/news/medium/42d6e9f3edd9d12ff138c57e6473ea03.jpg)
Бугун, 10 январь куни Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюради.
"UzNews.uz" мухбирининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари ташриф давомида яқинда таъмирдан чиққан Ўзбекистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати биносига боради.
Бундан ташқари, бугун, 16:00да Президент раислигида хавфсизлик кенгашига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.