ЕТИМЧА… (2-қисм)
* * * Кечаги қийноқлардан юрак олдириб қўйган Суюнбой эрта тонгда отаси ишга кетиши билан унинг ортидан кўчага чиқди. Бу маҳалда Лола ичкарида хамир қораётганди. Суюнбойнинг кўчага чиққанини пайқамади. Бола арқон излари қолган билакларини, елкаларини қўрқа-писа силай-силай катта йўл томон кета бошлади. У ўгай она чақириб қолишидан, яна азобга солишидан жуда-жуда қўрқар, тез-тез […]