Қирғизистонда жанубий Боткен вилояти прокурори ўлдирилди
Жанубий Боткен вилояти прокурори Анарбай Мамажакипов якшанбага ўтар кечаси ўлдирилган, деб хабар берди Kun.uz РИА Новостига таяниб. Анарбай Мамажакипов Фото: prokuror.kg "Ушбу ҳолат юзасидан республика Жиноят кодексининг "қотиллик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумондор қўлга олинган, у билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — деб маълум қилди Аманқулова. Унинг сўзларига кўра, жиноят сабаби ва тафсилотлари ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мамажакипов май ойида Боткен вилояти прокурори этиб тайинланганди, унга қадар Талас шаҳри прокурори вазифасини бажарган.