Доғистонда Росгвардия лейтенантини отиб ўлдиришди…
Фожиа яқинда Доғистондаги «Best» тунги клубида содир бўлган. Лейтенант дўстлари билан дам олиб ўтириб, кайфи ошиб қолган бир эркак билан гап талашиб қолди. Эркак ўйлаб ўтирмай, киссасидан тўппонча чиқарди-да, лейтенантни отиб ташлади. Орага тушган дўсти ҳам ўқдан мосуво қолмади. Лейтенант жароҳат оғирлиги сабабли ўша ернинг ўзида вафот этди. Дўстини эса оғир аҳволда касалхонага ётқизишди. […]