Москвада такси ҳайдовчиси унутиб қолдирилган катмонни эгасига қайтариш учун 8 соат кутди. Катмон эгасини топгач… Йиғлаб юборди…
Варя Борцова исмли аёл Москвага эрталабки соат бешларда учиб келди ва уйигача такси ёллади. Уйига келгач, чарчоқ енгиб уйқуга кетди. Уйқудан уйғониб эса катмонини таксида унутиб қолдиргани эсига тушди. Катмонда пуллар, банк пластик карточкаси, унда ҳам катта пул бор эди. Ундан ҳам муҳимроғи ҳужжатлар эди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам ўша катмонда қолганди. Дарҳол таксини […]