ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (14-қисм. Биринчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
* * * Анча маҳалгача маҳаллаларни айланиб юрдим. Маъсуда билан бўлган тасодифий учрашув таъсиридан сира чиқа олмасдим. Хаёлларим буткул чалкашиб кетганди. Ўтмиш хотираларига кўмилган кўйи кечки соат тўққиздан ошганда қадрдон уйимга яқинлашдим. Ҳовлида янги, ярқираган машина савлат тўкиб турарди. Болалигимдан техникага ўчлигим мени машина рўпарасида тўхташга мажбур этди. Қандай бахтли одамлар бор! Машинани […]