БМТ вакили Эронда содир бўлган террор ҳаракатлари юзасидан ҳамдардлик билдирди
Шанба куни Эроннинг Ахваз шаҳрида ҳарбий парад вақтида террор ҳаракати содир этилган. Минбар ортида яширинган номаълум қуролланган шахслар одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 29 киши қурбон бўлди, 57 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.