Равшан Эрматов ва Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар ОЧЛ ўйинларини бошқаради
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларига тайинланди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати. Қайд этилишича, бугун, 17 сентябрь санасида «Персеполис» (Эрон) – «Ал-Духаил» (Қатар) баҳсини Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берса, Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакамлар вазифасини бажаради. Захира […]