Сурхондарёда ўзини тўққиз ёшга яшартирган фуқаро аниқланди
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси қалбаки ҳужжатлар асосида биометрик паспортни қўлга киритган шахсни аниқлади. У 1976 йил 20 май куни туғилган бўлса-да, сохта маълумот ва ҳужжатлар асосида туғилган йилини тўққиз йилга ёшартириб олишга эришган. Гап шундаки, ички ишлар идорасида ёлланма ходим бўлиб ишлайдиган фуқаро Малоҳат Жўраева (исм-фамилияси ўзгартирилди) фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига шикоят […]