БМТ Ўзбекистонни инсон тараққиёти юқори бўлган давлатлар қаторига киритди
БМТ Ўзбекистонни инсон тараққиёти бўйича ривожланиш юқори бўлган давлатлар қаторига киритди. БМТ Тараққиёт дастурининг 2018 йил учун эълон қилинган янги ҳисоботида Ўзбекистон 189 давлат орасида 105-ўринни эгаллади.
Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистонда умр кўришнинг ўртача ёши 71 йил 4 ойни, таълим олиш жараёни ўртача 12 йилни ташкил этади. Ялпи ички маҳсулот жон бошига тақсимланганида 6470 доллардан тўғри келади. Аҳолининг 46,8 фоизи интернетдан фойдаланиш имкониятига эга.
МДҲ аъзолари орасида Россия (49-ўрин), Белорус (53-ўрин), Қозоғистон (58-ўрин) инсон тараққиёти энг юқори бўлган 59 давлат қаторидан ўрин олди.
Туркманистон Ўзбекистон билан бир қаторда инсон тараққиёти бўйича ривожланиш юқори бўлган, Тожикистон ва Қирғизистон эса ривожланиш ўртача бўлган давлатлар рўйхатига киритилди.
Рўйхатнинг биринчи учлигидан Норвегия, Швейцария ва Австралия, энг охирги ўриндан эса Нигер жой олди.