ЎЗБЕГИМНИНГ КАЛТА ЮБКАЛИ, БЎЁҚ АСИРАСИГА АЙЛАНГАН ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРИ…
«Ўзбекистон-24» телеканали орқали намойиш этилган лавҳаларда Тошкент шаҳридаги №110 ҳамда №50- мактабларда таълим олаётган ўқувчилар, уларга таълим бераётган муаллималарнинг ташқи кўриниши ҳақида сўз боради. Бу мактабларнинг ўқувчи қизлари калта юбкаларда, юз-кўзларидан тортиб тирноқларигача бўёқ чапланган ҳолда синфхоналарга кириб келишмоқда. Бошланғич синфларда эса ўқувчилар тўлиқ мактаб формасида ўтирибди. Лекин уларга таълим бераётган муаллиманинг калта юбка […]