GM Uzbekistan автомобиллари мамлакат бўйлаб машина бозорларига чиқарилди
“Ўзавтосаноат” GM Uzbekistan ширкатининг “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари” барча вилоятларда иш бошлаганини маълум қилди.
Расмий хабарга, вилоятлардаги савдо майдончалари манзиллари илова қилинди.
GM Uzbekistan ширкати “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари”да автомобилни 45 дақиқа ичида сотиб олиш имкониятини ваъда қилмоқда.
Бундай савдо майдончаларидан биринчиси ўтган якшанба куни Сергели машина бозорида очилганди.
Ширкат берган хабарга кўра, савдонинг илк кунида 1 минг 475 та машинадан 40 тасига шартнома тузилган. Сергели машина бозорига "Спарк", "Кобальт" ва "Ласетти" русумидаги машиналар чиқарилган эди. Бу автомобиллардан бирини сотиб олган харидорга эса велосипедваъда қилинганди.
Эндиликда мамлакат бўйлаб очилган “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари”га GM Uzbekistan ширкатининг 30 мингга яқин машинаси савдога қўйилган.