Эртага «Миллий» стадионида Ўзбекистон – Сурия ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Ушбу учрашув 1 кун олдин яъни 5 сентябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.