Ўзбекистон ўртача иш ҳақи миқдори бўйича минтақада учинчи ўринда турибди
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига таяниб, kun.uzнинг хабар қилишича, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1,548 миллион сўм ёки 199,5 АҚШ долларини ташкил қилди.
Қўшни Қозоғистонда 158 минг 618 минг тенге ёки 440,8 доллар.
Шу билан бирга, Қирғизистон аҳолиси ўртача 15 минг 397 қирғиз сўми ёки 222,6 доллар олади, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси.
Туркманистон пойтахти Ашхободда ўртача ойлик иш ҳақи 185,72 АҚШ долларини ташкил этади. Тожикистонда ўртача иш ҳақи 1 минг 228 сомоний ёки 131,05 долларга тенг.