Марказий Осиёдаги экстремизм таҳдиди ҳақидаги ҳақиқат ва афсоналар
Мақолада Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизматлари томонидан Марказий Осиё мамлакатларига киришларига қарши чиққан «террорчи гуруҳларнинг Сурия ва Ироқдан Ўзбекистонга кириши» ҳақида ёзилган. Буни тасдиқлаш учун Сурхондарё ҳудудида «5 минг жангарилар ва Афғонистон билан чегарадош минтақадаги жиноятчиликнинг ортиши» ҳақидаги асоссиз маълумот ва айбловлар келтирилган.
Унда ёзилишича, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг «заиф» давлат бўлиб, унда рўй берадиган хунрезликлар ёмон оқибатларга олиб келар экан. Шу муносабат билан, «Ўзбекистон раҳбариятининг обрўсини ва минтақада барқарорликни сақлаб қолиш» учун ягона имконият «Қўшма Штатлар ва Ўзбекистоннинг махсус хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик параметрларини энг юқори даражада аниқлаштириш» ягона имконият ҳисобланган.
Ушбу мақоладан сўнг баъзи «авторитар» интернет-ресурслар томонидан «Ўзбекистоннинг даҳшатли келажаги»ни башорат қилиш бошланди, «республиканинг куч-қудратли тузилмалари мамлакат хавфсизлигини террористик фаолиятдан мустақил таъминлашга қодир эмас», «кенг миқёсли радикал ислом халифалигини яратиш» “уруш эҳтимоли "ва ҳоказолар деб маълумот тарқатишди.
Маълумки, ёлғон тарқатиш фактлардан кўра қулайроқдир, чунки «ҳақиқатнинг чегараси мавжуд, аммо тасаввур чексиздир». Агар бу ёлғон «уйдирма» га соғлом фикр билан қарасангиз-чи?
Шунда, ушбу нашр муаллифлари ўзлари кутган натижага эриша олмаганлигининг гувоҳи бўласиз.
Сиёсатшунослар ва экспертлар Марказий Осиёдаги энг кучли армия ва махсус хизматга эга бўлган Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларидан хабардор бўлганлиги сабабли, республика чегарасидан сўнгги 28 йил давомида бирорта қуролли жангари ўта олмаганлигини яхши билишади.
Сиёсатшунослар ва экспертлар Марказий Осиёдаги энг кучли армия ва махсус хизматга эга бўлган Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларидан хабардор бўлганлиги сабабли, республика чегарасидан сўнгги 28 йил давомида бирорта қуролли жангари ўта олмаганлигини яхши билишади.
Ушбу хулосалар 2017 йилда Россияда ўтказилган ҳарбий мусобақаларда Ўзбекистон хавфсизлик кучлари кўрсатган натижалар асосида янада ёрқинроқ кўринади. Бу мусобақалар натижасида Ўзбекистон армияси (минтақадаги қўшниларидан фарқли равишда) энг яхши ўнталикка кирди.
Бундан ташқари, ёлғонлар шу қадар мантиқсиз уйдирилганки, профессионал дипломатлар ва юқори даражадаги мутахассислар тугул ҳатто оддий ўқувчи ҳам унинг ростлигига шубҳа билан қарайди. Шу сабабли, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари ва Тошкентдаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари томонидан ҳеч қандай реакция йўқлиги одамни ажаблантирмайди.
Бу каби фикрлар ҳақида мулоҳаза юритиб, уларнинг муаллифлари қандай мақсадга эришишни ният қилганликлари ҳақида одам ўйга толади. Шубҳасиз, мазкур ишнинг «мафкуравий илҳомчилари» ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайдиган муаммоларни кашф этишни истайдилар.
Хулоса ўрнида ... Бу сохта маълумотларга изоҳ бериш, вақт кетказиш шарт эмас. . Бошқа томондан, юқорида келтирилган далиллар, сохта ғоялар ва тахминларга асосланиб, уларнинг хулосалари бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган ҳақиқатни юзага чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади деб ишонаман.
Эркин сиёсатшунос
Саид Қаҳҳаров.
Эркин сиёсатшунос
Саид Қаҳҳаров.