Бухорода даладаги шийпонида фоҳишахона очишда гумон қилинган фермер ушланди
Бухоро вилояти Ғиждувон туман Ички ишлар бўлими (ИИБ) даладаги шийпонини фоҳишахонага айлантиришда гумон қилинган фермер ушланганини хабар қилди.
Туман ИИБга таяниб daryo.uz сайтининг хабар қилишича, "Тун" номи остида ўтказилган рейд пайтида шийпондаги фоҳишахона аниқланган.
Хабарда айтилишича, туманда яшайдиган 54 яшар фермер 80 минг сўм эвазига 5 шахснинг "жинсий алоқада бўлишларига шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир қилганлиги аниқланган".
Фермерга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан қўшмачилик қилиш ва фоҳишахона очиш айби асосида жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.