Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россияга сафар қилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 28-30 май кунлари хизмат сафари билан Россияга боради.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, сафар доирасида Комилов Москвада расмийлар билан иккитомонлама учрашувлар ўтказади ҳамда "Примаковские чтения" халқаро форумида иштирок этади.