Адвокатга ҳимояланувчиси билан ёлғиз учрашиш ва низони судгача ҳал қилиш ҳуқуқи берилди
![Адвокатга ҳимояланувчиси билан ёлғиз учрашиш ва низони судгача ҳал қилиш ҳуқуқи берилди](https://gdb.rferl.org/82D3CD6C-717B-4845-947E-326D6AD3DBFC_cx0_cy10_cw0_w800_h450.jpg)
Президент Мирзиёев "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Адлия вазирлигининг Telegram каналида тарқатилган ахборотномада келтирилишича, 2018 йил 1 июлдан бошлаб:
- адвокат низоларни судгача ҳал қилиш бўйича чоралар кўриш, томонларни яраштириш, шунингдек ҳакамлик судьяси сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади;
- адвокатларнинг ўзларининг ҳимоя остидаги шахслар билан учрашуви бегона шахсларнинг қатнашувисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши таъминланади;
- адвокатлар монеликсиз суд биносига компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ҳуқуқига эга;
- адвокат сўровини бажарилиш тартибини бузган мансабдор шахслар адвокатларнинг судларга мурожаатига асосан жавобгарликка тортилади;
- адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилади;
- юридик ёрдам адвокатлар томонидан ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида лицензия асосида кўрсатилади;
- тижорат ташкилотлари юридик маслаҳат хизматларини лицензия олмасдан амалга ошириши мумкин бўлади.