Андижон воқеаларига 13 йил тўлди: Ким, нима, қачон, қаерда?
Бу йил Андижон қирғинига 13 йил тўлди. 2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда расмий Тошкент ҳисобича 187 киши нобуд бўлган. Норасмий манбаларга кўра, Андижон хунрезликлари оқибатида 1000дан зиёд одам ҳалок бўлган. Қирғин билан боғлиқ воқеалар йил ўтган сайин хотиралардан кўтарилаётгани, воқеа гувоҳлари ҳам тафсилотларни унутишга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Шу боис, Андижон қирғини билан боғлиқ асосий саволлар жавобини бир жойга тўплашга ҳаракат қилдик.