Ўзбекистонликлар Нью-Йоркда интернет-радио очишади
![Ўзбекистонликлар Нью-Йоркда интернет-радио очишади](http://ut.uz/upload/iblock/ca2/4.jpg)
ННО Central Asia Foundation таъсисчилари бўлган ўзбекистонлик ҳамюртларимиз давлатимиз раҳбарининг расмий давлат ташрифи олдидан шундай совға тайёрлашга қарор қилишди.
Central Asia Foundation Президенти Ашраф Зокировнинг сўзларига қараганда, радиостанция очилишидан мақсад “ўзбек диаспорасининг янги жойга ўрганишида ёрдам бериш, урф-одатларни, тилни унутмасликларига, фойдали ахборот манбаларига эга бўлишларига кўмаклашишдан иборатдир”.
Шуни таъкидлаш жоизки,Central Asia Foundation медиа лойиҳаларни амалга оширишда каттагина тажрибага эга. Масалан, фонд 2017 йилдан бери Марказий Осиё давлатларининг маданияти, санъати ва спорти ҳақида маълумот берувчи “Шарқ Овози” номли журнални чоп этиб келади.
– Бизнинг тарихимиз, маданиятимиз, чегараларимиз ва анъаналаримиз ягонадир. Қаерда бўлишимиздан, тақдир иродаси билан қайси юртда яшашимиздан қатъи назар бир-биримизга ёрдам беришимиз лозим. Асосий мақсадимиз 200 дан ортиқ миллат яшовчи Шимолий Америкада Ўрта Осиё диаспорасини яратишдир. Бу янги Ўзбекистон сиёсати билан ҳамоҳангдир”-деди Ашраф Зокиров Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида.