АЛЕКСАНДР НАЙМАРК: ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ СИЁСАТИ ЯНГИ ИЛМИЙ КАШФИЁТЛАРНИНГ ОЧИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ
![АЛЕКСАНДР НАЙМАРК: ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ СИЁСАТИ ЯНГИ ИЛМИЙ КАШФИЁТЛАРНИНГ ОЧИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ](http://ut.uz/upload/iblock/a21/BP0eDP_3ieYTG5-2h90_igwIG67WROCA.jpg)
“Биз Ўзбекистон билан илмий соҳада ҳамкорлик қилишни узоқ кутдик. Ўзбекистонда рўй берган ижобий ўзгаришлар туфайли Қарши шаҳрида йирик археологик лойиҳани амалга ошириш учун Миллий университет билан ўзаро шартнома туздик. Уни амалга ошириш натижасида тарихга номаълум бўлган, Ўзбекистонда эрамиз бошида барпо этилган улкан сўғд шаҳри ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишга умид қилмоқдамиз.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев илм-фанни ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга оширишга катта эътибор қаратмоқда. Тадқиқот марказларининг очилиши, ўзбекистонлик ёш тадқиқотчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар бунинг ёрқин далилидир. Олимларда халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этиш имконияти пайдо бўлди.
Мамлакатнинг бундай саъй-ҳаракати, олға интилиши Ўзбекистон маданий меросининг сақланишига катта ёрдам беради. Бу йўналишда ЎзЭОАВМАнинг бир қатор давлат ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширган “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” номли лойиҳаси ўзига хос, улкан қадам бўлди.
Бу Ўзбекистон қадимий мероси билан шуғулланувчи дунё олимлари билан ҳамкорлик қилишда қўл келадиган муҳим лойиҳа бўлди. Бу ерда бизни жуда ҳам кўплаб шов-шувли топилмалар ва илмий кашфиётлар кутмоқда. Ўзбекистонда рўй бераётган бундай ўзгаришлар, илм-фаннинг юқори чўққиларга чиқишида, халқаро даражадаги кашфиётларнинг яратилишида муҳим туртки бўлади.