Россия допинг тизимини фош этган ARD мухбирига виза бермади
Германия Футбол уюшмаси, германиялик сиёсатчилар ва журналистларни ҳимоя қилувчи халқаро ташқаилотлар Россия ҳукуматидан ARD телеканали мухбирига виза тақиқини бекор қилишни сўрамоқда.
Илгари Россия ҳукумати ARD мухбири Хайо Заппелтга 2018 йилда бўладиган футбол жаҳон чемпионатига келиши учун виза беришдан бош тортганди.
Германия Футбол уюшмаси раиси Райнхард Гриндел ФИФА ва унинг президенти Жанни Инфантинони немис журналистига виза бериш талаби билан Москва ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.
Россия ARD мухбирига виза бермагани жума куни маълум бўлди. Расмий Москва ҳозирча буни изоҳламаган.
Хайо Зеппелт Россияда допинг тизими ҳақидаги туркум кўрсатувлар муаллифидир.
Зеппелтнинг фош этувчи кўрсатувлари ортидан россиялик спортчилар катта турнирлар, жумладан Олимпия мусобоқаларидан четлатилган эди.